Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Туркия туризми тажрибаси таништирилди

Туркия туризми тажрибаси таништирилди

Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган гид-таржимонлар учун Туркия давлати мутахассислари томонидан семинар ўтказилди.

Семинар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича республика маркази томонидан ташкил этилди. Унда Туркиядаги Гидлар ассоциациясининг иш фаолияти, сайёҳлар билан ишлаш, экскурсия методлари ва техникаси каби мавзуларда маълумот берилди.

– Туркияга йилига 30 миллиондан ортиқ сайёҳлар ташриф буюради, – дейди Туркия туроператорлар гуруҳи раҳбари Аҳмед Апали. – Табиийки, уларга хизмат кўрсатишда қатор сайёҳлик фирмалари тажриба орттирган. Ана шу тажриба билан ўртоқлашиш, фикр алмашиш ҳар икки томон учун ҳам муҳим.

Сўнгги пайтларда Туркияда ҳам Ўзбекистондаги сайёҳлик йўналишларига қизиқиш кучаймоқда. Бу эса турк сайёҳларига хизмат кўрсатиш борасида ҳамкорлик эҳтиёжини юзага келтирмоқда.

Шунингдек, туризм соҳасини ривожлантиришда гид ва экскурсоводларнинг ўрни, гидлар тайёрлаш ва малакасини оширишнинг инновацион усуллари муҳокама этилди, гидларга қўйиладиган халқаро талаблар ўрганилди.

Семинар иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан махсус сертификатлар топшириш режалаштирилган.

Анвар МУСТАФОҚУЛОВ.


Охирги ўзгариш: 21/12/2017 10:14.   Кўрилганлиги: 1117
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/turkiya-turizmi-tajribasi-tanishtirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.