Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“TURKISH AIRLINES” САМОЛЁТЛАРИ САМАРҚАНДГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ КЕЛИШНИ БОШЛАДИ

“TURKISH AIRLINES” САМОЛЁТЛАРИ САМАРҚАНДГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ КЕЛИШНИ БОШЛАДИ

Бугун – 16 март куни “Turkish Airlines” авиакомпанияси самолёти “Истанбул – Самарқанд – Истанбул” йўналиши бўйича биринчи қатновни амалга оширди. 

Бортида “Turkish Airlines” авиакомпанияси масъул ходимлари, Ўзбекистон ва туркиялик йўловчилар бўлган замонавий ҳаво лайнери Самарқанд халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.


Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов, “Turkish Airlines” авиакомпанияси директори, бошқарув раиси ўринбосари Билал Экши, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Башар Шен ва бошқалар давлатларимиз ўртасидаги азалий дўстлик алоқалари тобора ривожланиб бораётганини таъкидлади. Бунда икки давлат раҳбарларининг бу алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани, туризм йўналишида ҳамкорлик кўлами кенгаяётгани қайд этилди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил Туркияга амалга оширган давлат ташрифидан сўнг 2017 йилнинг 30 октябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг “Самарқанд – Истанбул – Самарқанд” йўналиши бўйича мунтазам қатнови йўлга қўйилди.


Айни пайтда мазкур йўналиш бўйича миллий авиакомпаниямизнинг замонавий “Airbus А320” ва “Boeing 757” ҳаво кемалари ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари қатновни амалга ошираяпти.


Эндиликда “Turkish Airlines” авиакомпанияси ҳам ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Истанбул ва Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди.

   

Ғолиб Ҳасанов.


Охирги ўзгариш: 17/03/2018 11:28.   Кўрилганлиги: 131
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/turkish-airlines-samolyotlari-samarqandga-togridan-togri-kelishni-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг