Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – МУҲИМ МАСАЛАЛАРДАН БИРИ

ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – МУҲИМ МАСАЛАЛАРДАН БИРИ

 Ташрифнинг иккинчи кунида самарқандлик тадбиркорлар Сиань халқаро молия маркази биносида маҳаллий ишбилармонлар билан учрашди.

Тадбирда вилоятнинг туристик салоҳияти тўғрисидаги тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда Самарқанддан ташриф буюрган тадбиркорлар ва Сиань шаҳри ишбилармонлари иштирокида музокаралар олиб борилди.

 

Музокаралар якуни бўйича...

Қиймати 6 млн. долларлик, шу жумладан, 4,5 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишилди.

Жумладан;

- "Браво мадад" оилавий корхонаси негизида меҳмонхона хизмати фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “Shaanxi Teenfo Imp & Export” компанияси томонидан 500 минг долларлик инвестиция киритиш бўйича меморандум имзоланди;

- вилоятдаги маданий объектларни замонавий дизайн асосида тунги ёритиш тизимини жорий этиш бўйича Хитой компанияси томонидан 4 млн. долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритиш лойиҳасини амалга оширишга келишилди.

 

***

Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси Мусулмонлари ассоциацияси раиси билан ўтказилган музокаралар якунига кўра, зиёрат туризми йўналишида ҳар йили ўртача 100 минг нафар зиёратчиларни Ўзбекистонга, жумладан Самарқандга жўнатиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

 

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 10/04/2018 18:30.   Кўрилганлиги: 943
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/turizmni-rivojlantirish-muhim-masalalardan-biri

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.