
“Оила” илмий-амалий тадқиқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармасида 20 февраль куни Тойлоқ туманидаги умумталим мактабларининг амалиётчи психологлари учун “Ёшлар ўртасида салбий ҳолатларни олдини олишда амалиётчи руҳшуносларниниг ўрни ва роли” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда тойлоқлик 70 нафар амалиётчи руҳшунослар қатнашишди. Семинарда жиноятчиликка қарши курашиш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида суицид ҳолатлари олдини олишда самарасиз усуллардан воз кечиб, бугуннинг талабидан келиб чиққан ҳолда вазифалар белгилаш масалалари, бу борада психологларнинг ўрни ва роли каби масалалар муҳокама этилди.
Муҳокамаларда психологлар, ИИБ, репродуктив саломатлик маркази ва диний идора вакиллари ҳамда бошка бир қатор мутахассислар қатнашишди. Семинар якунида ҳудудларда “Психологик маслаҳатхона” ташкил қилиш, у ерда ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар, тарбияси оғир вояга етмаганлар учун психологлар томонидан махсус психологик тренинглар, якка тартибдаги суҳбатлар ташкил этиш бўйича таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган амалиётчи психологларга тавсиялар берилди. Мазкур семинарни бошқа ҳудудлар мисолида яна давом эттириш ва долзарб мавзу бўйича юзасидан “Оила” илмий-амалий тадқиқиқот маркази томонидан тавсия ишлаб чиқилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.