Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тойлоқда 111 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди

Тойлоқда 111 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди

Маълумки, юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш,

касбга ўқитиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “темир дафтар”,  “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилган эди. Ана шу рўйхатга киритилган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларга бугун Тойлоқ туман ҳокимлиги томонидан меҳнат қуроллари берилди ва ўз навбатида уларнинг бандлиги таъминланди.  

   Тойлоқ туман 2-сон касб-ҳунар мактаби биносида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Ж. Хўжамуродов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди ва 56 та тикув машинаси, 12 та мотокультуватор, 14 та пайвандлаш ускунаси, 7 та хизмат кўрсатиш асбоблари ўз эгаларига топширилди.

    -Тўрт нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим ҳам мен ҳам ишсизмиз. Фарзандларим ҳали кичкиналиги сабабли ишга кира олмаётган эдим. Ёшлигимда тикувчиликка ўқиганман. Бироқ “қўлимиз калта”лик қилиб, тикув машинаси ололмаётган эдик. Оилавий шароитимизни инобатга олиб, менга тикув машинаси беришди. Бундан жуда ҳам хурсандман. Энди уйда бекор ўтирмай, тикиш-бичиш билан шуғулланаман. - дейди Сарибозор маҳалласида яшовчи Райҳона Қулматова.

   Худди шундай тадбир 4-сектор ҳудудидаги Найман маҳалласида ҳам бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўрибосари Ж. Ўроқов иштирок этди. У ўз сўзида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш биринчи галдаги вазифа эканлигини, аҳоли даромадларининг ошиши эса оилалар мустаҳкамлиги, қолаверса, жамият ва мамлакат ривожига ҳисса қўшишини таъкидлади. 

    Тадбир давомида 4-сектор ҳудудидаги маҳаллалардан келган 13 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 12 нафар ёшларга пайвандлаш ва хизмат кўрсатиш асбоб-ускуналари ҳамда 6 нафар фуқароларга мотокультуватор берилди.  

                                                                                                                                  


Охирги ўзгариш: 03/02/2021 10:46.   Кўрилганлиги: 167
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/toyloqda-111-nafar-fuqaroning-bandligi-taminlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.