Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТЎЙГА ТЎЁНА

ТЎЙГА ТЎЁНА

Мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрами арафасида Пастдарғом туманидаги 81-умумтаълим мактабининг эски биноси ўрнида замонавий, барча қулайликларга эга янги мактаб биноси қад ростлаб, ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

Муассасанинг янги биноси 315 ўринга мўлжалланган, 13 та синфхона, ўқув лаборатория хоналари, кутубхона, ошхона, фаоллар зали ва ёпиқ спорт залига эга. Бундай қулай шароит, барча зарур ўқув-кўргазмали воситаларнинг мавжудлиги педагогларнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида билим бериш имкониятини кенгайтириши шубҳасиз.

Мактаб биноси қурилишига 2,5 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди.

Байрам арафасида Гўзалкент қўрғонида “Гўзалкент ёшлик боғи” ҳам фойдаланишга топширилди. Умумий майдони 2,5 гектардан иборат ушбу ҳудудда ҳашар йўли билан қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Боғ атрофидаги 4 минг квадрат метр йўлакларга замонавий плиткалар ётқизилиб, ўриндиқлар ўрнатилди. Жозибали ташқи ёритиш тизими яратилган, 1200 туп манзарали дарахтлар экилди. Айниқса, бу ердаги амфитеатр истироҳат боғи кўркига кўрк қўшган.

Шунингдек, туманнинг Чимбой маҳалласи ҳудудида жойлашган Гўзалкент қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи капитал таъмирланиб, ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

***

Тайлоқ туманидаги Олимпия захиралари касб-ҳунар коллежининг реконструкция қилинган биноси фойдаланишга топширилди.

Ушбу муассасада «Файз» ишлаб чиқариш хусусий корхонаси томонидан олти ой давомида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ушбу мақсад учун бир миллиард 50 миллион сўм маблағ сарфланди.

– Ёшларга қаратилган эътибор албатта ўз самарасини беради, – дейди Каттақўрғон шаҳридан келган Мамарасул Бердиев. – Бунга мустақиллик даврида ушбу муассасадан чиққан Осиё, жаҳон чемпионларни мисол келтириш мумкин. Ўғлимнинг спортга қизиқиши баланд. Ўтган ўқув йилида ушбу коллежнинг ўттиз нафардан зиёд ўқувчилари Осиё чемпионати ва бошқа халқаро мусобақаларда ғолиблар сафидан жой эгаллаганини эшитиб уни шу ерга олиб келдим. 


Охирги ўзгариш: 03/09/2015 19:37.   Кўрилганлиги: 1654
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/toyga-toyona

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.