
Вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ёшларни, айниқса таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларни ички туризмга кенг жалб этишга йўналтирилган “Tourism challenge” лойиҳаси танловини кенг тарғибот қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Tourism challenge” лойиҳаси илк иштирокчилари “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг 40 нафар талабалари бўлишди.
Иштирокчилар Тошкент шаҳрида бўлишиб, “Зангиота” зиёратгоҳи ва “Ҳазрати Имом” масжидларини зиёрат қилишди. “Темурийлар тарихий давлат музейи”да бўлиб, Буюк сулола шажараси, улар даврига оид экспонатлар билан яқиндан танишишди.
“Ўзбекистон” меҳмонхонасининг малакали мутахассислари томонидан хизмат кўрсатиш борасидаги “Маҳорат дарслари” талабалар амалиёти учун аҳамиятли бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.