Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТОТУВЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК – ТИНЧЛИК ГАРОВИ

ТОТУВЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК – ТИНЧЛИК ГАРОВИ

Самарқанд давлат университетида ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг долзарб масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотлари етакчилари ҳамда иқтидорли талабалар иштирок этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент Ислом университети ҳамда Республика маънавият-тарғибот маркази вилоят бўлими вакиллари сўз юритишди.

– Дунёнинг қай бурчагида келишмовчилик, нотинчликлар кузатилаётган бўлса, бунинг асл сабаби диний ёки миллий низоларга бориб тақалади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Миродил Ҳайдаров. – Бундан шундай хулоса чиқадики, аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида ўзаро бағрикенглик, динларга ҳурмат ҳиссини шакллантириш бугун энг долзарб вазифалардан биридир.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ота-боболаримиздан қолган қадриятлардан бири ҳисобланади. Мисол тариқасида юртимизда ўтмишда ўнлаб динларга эътиқод қилинганини айтиш мумкин. Айни вақтда мамлакатимизда 16 та конфессия ва 2238 та диний ташкилотлар фаолият кўрсатаётгани ҳам фикримиз исботидир.

Шунингдек, семинарда ёшларни диний эктремизм ва ақидапарастлик ғоялари таъсиридан асраш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ёшларнинг ўрни ва вазифалари хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Анвар Мустафоқулов


Киритилган вақти: 05/11/2015 18:01.   Кўрилганлиги: 1104
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/totuvlik-va-bagrikenglik-tinchlik-garovi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг