Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТОТУВЛИК – ОРЗУ-УМИДЛАР РЎЁБИ

ТОТУВЛИК – ОРЗУ-УМИДЛАР РЎЁБИ

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва бир қатор жамоат ташкилотлари томонидан ҳудуддаги диний вазиятни соғломлаштириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, миллатлар ва диний конфессиялараро тотувлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган тадбирларни тизимли равишда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Самарқанд давлат университетида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тинчлик ва осойишталик омили” мавзусида ўтказилган маданий-маърифий тадбир ҳам ана шундай мақсадларни кўзлагани билан аҳамиятли бўлди.

Миллий-маданий марказлар, “Дўстлик” жамиятлари фаоллари, ноисломий диний ташкилотлар мутасаддилари, жомъе масжидлар имомлари иштирокида ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими раҳбари ўринбосари Б.Ахатова, вилоят бош имом-хатиби Н.Исломовнинг маърузалари тингланди.


Таъкидландики, Яқин Шарқ мамлакатларида айрим сиёсий кучлар томонидан содир этилаётган қуролли тўқнашувлар, оммавий қотиллик ва қирғинбаротлар, қўпорувчилик ҳаракатлари асосан аҳоли орасида миллий ва диний қарама-қаршиликлар ҳамда ўзаро низоларни келтириб чиқариш орқали амалга оширилмоқда. Шукрки, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатликка катта эътибор қаратилаётгани, юртдошларимиз учун миллати, дини ва эътиқодидан қатъий назар, барча шароит ҳамда имкониятлар яратилгани боис мамлакатимиз бундай иллатлар, низолардан ҳоли.

Тадбир давомида вилоятда истиқомат қилувчи турли миллатлар вакиллари ўртасида ўтказилган шахмат мусобақаси совриндорлари тақдирланди. Унда умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлган миллий-маданий марказлар, шахсий биринчиликда юқори ўринларни эгаллаган ҳамда мусобақанинг энг кекса ва фаол иштирокчиси номинациялари бўйича совриндорларига совғалар топширилди.


Иштирокчиларга “Ўзбекистон кўп миллатли аҳил оила” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда миллий-маданий марказлар бадиий жамоалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, жозибали рақслар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Абдуғофур Шерхолов


Киритилган вақти: 22/01/2016 17:32.   Кўрилганлиги: 930
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/totuvlik-orzu-umidlar-royobi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг