Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тош дaври моддий мaдaниятига оид ашёлар топилди

Тош дaври моддий мaдaниятига оид ашёлар топилди

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги Aламли қишлоғи фуқароси Норпўлат Тўқбоевнинг мурожаати юзасидан 

Самарқанд давлат университетининг археология кафедраси мудири Нормаҳаммад Холматов раҳбарлигида археологик гуруҳ ташкил этилди.

Гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси археологик тадқиқодлар институти катта илмий ходими Aзбиддин Холматов, магистрант Йўлдошхон Исаев белгиланган манзилда бўлиб, кишилик тарихи тош асрига оид макон жойида текширув ишларини амалга оширди.

Натижада Aламли қишлоғидаги Ўрта ҳовуз манзилида "Мезолит-неолит" ёдгорлигини аниқлашга эришилди. Макон ер сатҳидан 3 дона тош буюм, яъни тош ўзаги, қирғич қурол, қайроқтош бўлаги топилди. Шунингдек, макон жойлашган сой ён дараларида кўплаб қоятош расмлар ҳам борлиги аниқланди.

Бундан кўринадики, Пайариқ тумани ерлари одамзод томонидан тош асридан буён ўзлаштирилиб келинган. Келгусида бу ёдгорлик маконида қазилма ишларини амалга ошириш, қоятош расмларини ўрганиш, қўшни сойларда ҳам кенг археологик қидирув ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ.


Киритилган вақти: 02/12/2019 08:57.   Кўрилганлиги: 137
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tosh-davri-moddiy-madaniyatiga-oid-ashyolar-topildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг