Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Томорқа қўшимча даромад манбаи

Томорқа қўшимча даромад манбаи

Самарқанд ва Тойлоқ туманларида шу мавзуда семинар бўлиб ўтди. 

Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда ҳудудлардаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари ва ўринбосарлари, прокуратура ходимлари иштирокида ташкил этилган тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрдаги фармони талабларидан келиб чиқиб аҳолининг томорқадан фойдаланиш кўламини ошириш борасида фикрлар билдирилди.


Семинарда қайд этилганидек, вилоятимиздаги 518 мингхонадонга 86 минг гектар ер майдони томорқа сифатида берилган. Шунинг 56 минг гектарга яқини экин майдони ҳисобланади.


- Таҳлилий маълумотларга қараганда аҳоли ихтиёридаги экин майдонининг 55,7 минг гектари суғориладиган, балл-бонитети юқори бўлишига қарамасдан, ўтган йили 28,7 минг гектар ёки 51,2 фоиз майдон, жорий йилда эса 31,3 минг гектар ёки 55,9 фоиз майдонга экин экилган холос, - дейди вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Жалолиддин Мамашев. - Ҳисоб-китобларга кўра, 2016 йилда аҳоли томорқаларида 74,2 минг тонна ҳосил етиштирилиб, 9,2 миллиард сўм, 2017 йилда эса 83,1 минг тонна ҳосил олиниб, 10,4 миллиард сўм даромад қилинган. Агар ҳар бир гектар ердан олинадиган ҳосилни ўртача 32 центнердан  ҳисоблаб, 1 килограмммаҳсулотни арзон баҳода 1250 сўмдан ҳисоблаганда ҳам 2016 йилда 10,9 миллиард сўм, 2017 йилда 9,8 миллиард сўм маблағ турли сабабларга кўра йўқотилган.

Учрашувда шундай ҳолатларнинг олдини олиш, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш ва бу бебаҳо неъматдан оилага етарли даромад топиш лозимлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.


Охирги ўзгариш: 10/11/2017 08:57.   Кўрилганлиги: 1534
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tomorqa-qoshimcha-daromad-manbai

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.