Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТОКИО МЕТРОСИДА ВИЛОЯТИМИЗ ТАРИХИЙ БИНОЛАРИ ТАСВИРИ АКС ЭТТИРИЛГАН РЕКЛАМА БАННЕРЛАРИ ЎРНАТИЛДИ

ТОКИО МЕТРОСИДА ВИЛОЯТИМИЗ ТАРИХИЙ БИНОЛАРИ ТАСВИРИ АКС ЭТТИРИЛГАН РЕКЛАМА БАННЕРЛАРИ ЎРНАТИЛДИ

Токио метрополитени - йўловчи ташиш ва бекатлар сони бўйича дунёдаги энг йирик метрополитенлардан бири ҳисобланади. Унинг 50 та линияси ва 285 та бекати бор. Токио метрополитени эрталаб соат 05:00 дан тунги 01.00 гача ишлайди.

Метрополитеннинг йўловчи ўтказиш салоҳияти юқорилиги учун бу ерда реклама жойлаштириш жуда яхши эффект беради ва бу ерда дунёнинг кўплаб компаниялари ўз рекламасини жойлаштиришга ҳаракат қилади.

Ана шу туфайли 25 апрелдан Токио метрополитенининг 3 бекатида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини реклама қилиш, Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирадиган плакатлар ўрнатилди ва экранларда кўрсатилмоқда.

Реклама баннерлари уч хил, 122х176см қилиб, Самарқанд ва Бухородаги тарихий бинолар тасвири акс эттирилиб тайёрланган ва метронинг энг одам кўп ҳаракатланадиган “Shinjuku”, “Otemachi” ва “Ikebukuro” бекатларига ўрнатилди.

Ушбу метро бекатларидан “Shinjuku”да бир кунда 3,5 млн. киши, “Otemachi” бекатида. 3,2 млн. киши ва “Ikebukuro” бекатида 2,7 млн. киши ҳаракатланади. Бу бекатларда илинган реклама плакатларидаги “Буюк ипак йўли юраги бўлмиш Ўзбекистонга хуш келибсиз” деган ёзувнинг ўзиёқ кўпчилик йўловчиларнинг эътиборини тортмоқда.

Японияда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти анча йиллардан бери турли воситалар билан тарғиб қилинади. Шу туфайли ҳам кунчиқар юртдан юртимизга келаётган сайёҳлар оқими йилдан йил сезиларли кўпаймоқда.

Бунга Токио метрополитенида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятининг реклама қилиниши самарали ҳисса қўшади.


Охирги ўзгариш: 30/04/2019 17:19.   Кўрилганлиги: 439
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tokio-metrosida-viloyatimiz-tarixiy-binolari-tasviri-aks-ettirilgan-reklama-bannerlari-ornatildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.