
Бугун Тожикистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Абдуманон Холиқзода бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига келди.
Меҳмонлар ташриф давомида Самарқанд шаҳридаги 3-сон давлат нотариал идорасида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар, фуқароларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати билан яқиндан танишди.
— Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътирофга лойиқ, — дейди А.Холиқзода. — Айниқса, нотариал идораларга келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти электрон тарзда қабул қилинаётгани, архивларнинг электрон шаклда юритилиши фаолият самарадорлигида ўз аксини топмоқда. Шунингдек, ҳар бир нотариус ёрдамчи ходимлар билан иш олиб бораётгани юртингизда нотариусларга бўлган талабнинг юқори эканлигини кўрсатиб турибди. Биз ҳам бу тажрибани мамлакатимизда оммалаштиришни мақсад қилдик.
Делегация аъзолари Самарқанд вилоят Халқ қабулхонасида ҳам бўлишди ва фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ишларига юқори баҳо берди.
Меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжолари ва диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.
Б.ХОНКЕЛДИЕВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.