
Инсон табиати қизиқ. Доим яшашнинг осон йўлини танлашга ҳаракат қилади. Тўғри йўл турганда ўз манфаатини ўйлаб нотўғри йўлдан юрсада мақсадга эришмоқчи бўлади.
Лекин ўйламайдики, ҳар бир қилинган ноқонуний иш, қўйилган нотўғри қадам учун албатта жавобгарлик борлигини.
Акрам Самадов (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам қилаётган иши ноқонунийлигини билсада ўзини вақтида тўхтата олганда эди қонун олдида жавобгар, яқинлари олдида уялиб ўтирмасди.
Каттақўрғон шаҳар мустақиллик кўчасида яшовчи А.Самадов уйида пиво, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда савдо-сотиқ қилаётганлиги шаҳар ДСИ ва Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган. Тадбир давомида Акрам Самадовдан жами 593 шиша 0,5 литрли 2609,2 минг сўмлик “Қибрай” пивоси ва 17 қути 187,0 минг сўмлик “Кент” сигареталари, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.
Суд томонидан албатта ҳуқуқбузарга тегишли тартибда жазо тайинланди. Акрам Самадовга энг кам иш ҳақининг 40 (қирқ) баравари миқдорида, яъни 6,889,600 (олти миллион саккиз юз саксон тўққиз минг олти юз) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Агар тадбиркорлик қилишнинг қонуний йўлини танлаганда бугун шунча миқдордаги пулни оиласига, рўзғорининг кам-кўстига ишлатарди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.