Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТЎГАРАКЛАР ЎҚУВЧИЛАР НИГОҲИДА

ТЎГАРАКЛАР ЎҚУВЧИЛАР НИГОҲИДА

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан тўгараклар ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада бошқарма тасарруфидаги вилоят ахборот-ресурс маркази ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказида мавжуд бадиий, сиёсий адабиётлар, мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган дарсликлар ҳамда бадиий ва техник ижодиёт, ўлкашунослик, экология йўналишларидаги тўгараклар фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалари намойиш этилди.

- Тадбир мактаб ўқувчилари ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг қизиқишларига кўра, замонавий тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадини кўзлайди, - дейди вилоят ахборот-ресурс маркази директори Ю.Муҳаммадиев. – Бугунги ярмаркага Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари, лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари жалб этилган.

Худди шундай тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилади.

 

“Зарафшон” газетасидан.


Охирги ўзгариш: 18/04/2018 14:58.   Кўрилганлиги: 995
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/togaraklar-oquvchilar-nigohida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.