Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТИНЧЛИК УЧУН БАРЧА МАСЪУЛ

ТИНЧЛИК УЧУН БАРЧА МАСЪУЛ

Вилоят ҳокимлигида жиноятчиликка қарши курашишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов қатнашди ва сўзга чиқди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари, хотин-қизлар қўмитаси, диний идоралар, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари иштирок этган тадбирда жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, осойишталикни таъминлаш борасида вилоятимизда салмоқли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Ички ишлар органлари ходимларининг билими ва касб тайёргарлиги оширилди, улар учун муносиб иш шароити яратилди. Биргина 2017 йилда вилоятда 700 нафардан ортиқ профилактика инспекторлари учун хизмат уйлари қуриб берилди. Улар имтиёзли банк кредитлари асосида енгил автомобиллар билан таъминланди.

З.Алматов жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, имом-хатиблар, ёшлар иттифоқи, хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан ўз тавсияларини билдирди.

Тадбирда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди.

 

Баҳриддин Хонкелдиев.

 


Киритилган вақти: 19/04/2018 19:13.   Кўрилганлиги: 524
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tinchlik-uchun-barcha-masul

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг