Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТИНЧЛИК – НАҚАДАР АЗИЗ НЕЪМАТ

ТИНЧЛИК – НАҚАДАР АЗИЗ НЕЪМАТ

Президентимизнинг Тошкент шаҳридаги Хотира майдонида оммавий ахборот воситалари ходимларига берган интервьюсини катта ҳаяжон билан тингладим. 

Давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушининг инсоният бошига солган азоб-уқубатини, миллионлаб кишиларнинг қурбон бўлганлигини таъкидлаб, қирғинбарот уруш ҳали-ҳануз халқимиз ёдида эканлигига урғу берди.

Фашизм балоси биронта оилани четлаб ўтмади. Минглаб ўғлонлар 17-18 ёшида урушга кетиб, қайтиб келмади. Бу айрилиқ оналаримиз юрагини доғлади.

Ёшим олтмишга боряпти. Отамнинг тириклигида айтган сўзлари ёдимда турибди. Бир-бирига ёнма-ён жойлашган учта қишлоқдан фронтга чақирилган 60 кишидан тўққиз нафари тирик қайтган экан. Уларнинг бештасини мен ҳам биламан, кўрганман.

Яхши эслайман, оғажонлик Фозил бобо, ногаҳонлик Боймурод бобо, Оқмирза боболарни одамлар жуда эъзозларди. Учаласи ҳам бир оёғини урушга “ташлаб” келганди. Исмоил бобонинг бир оёғи букилмайдиган бўлиб қотиб қолганди. Нормурод бобонинг бир қўлида фашист ўқининг асорати билиниб турарди. Ёки шерқўрғонлик Турдиев бобо (уни ҳамма шундай деб атарди. Урушдан кийиб келган бош кийими – шапкасини ўттиз беш йил кийиб юрди) почта бошлиғи бўлиб ишлади. Уларнинг барчалари одамларни ҳалолликка, покликка ундарди.

Давлатимиз раҳбари ўз сўзида хотира ва қадрлаш деган сўзнинг моҳиятини, бугунги ҳаётимиздаги аҳамиятини чуқур мушоҳадалари билан ифодалаб берди. Зеро, бугунги тинчлик ва фаровон ҳаётимиз негизида урушда қурбон бўлган ота-боболаримиз меҳнати, ҳиссаси катта. Улар юрт учун, мана шу муқаддас замин учун курашди, жонини фидо қилди. Шу Ватанни сақлаб қолди.

Бугунги тинч замонимизга асос яратган қишлоқдошларимиз минглаб уруш иштирокчиларининг сафдошлари бўлганлар. Шуларни ўйларканман, дунёнинг кўплаб минтақаларида нотинчлик ҳукм сураётгани барчамизни огоҳ ва ҳушёр бўлишга ундайди. Шундай таҳликали замонда биз юртимиздаги тинчлик, барқарорликнинг қадрига етиб яшамоғимиз ва меҳнат қилмоғимиз, буни фарзандларимизга тушунтирмоғимиз керак.

Раҳмон Темиров, Жомбой туманидаги 54-умумтаълим мактаб директори ўринбосари.


Охирги ўзгариш: 17/05/2015 17:55.   Кўрилганлиги: 575
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tinchlik-naqadar-aziz-nemat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг