
Янги ўқув йили Ургут туманидаги “Тинчлик” маҳалласи ёшларига бир олам қувонч олиб келди. Энди улар янги таъмирдан чиқарилган, барча шароитларга эга, зарур инвентарлар билан тўлиқ таъминланган 101-умумтаълим мактабида таҳсил олишади.
Замонавий қиёфа касб этган, кенг ва шинам синф хоналари таълим сифати, иш унумининг оширилишига хизмат қиладиган мазкур муассаса таъмири учун 1 миллиард 900 миллион сўм маблағ сарфланди.
Мактаб биносини фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари ва маҳалла аҳли иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда бугунги кунда ёш авлоднинг баркамол улғайиши, билим олиши ва соғлом вояга этиши учун яратилган имкониятлар, вилоят ёшлари эришаётган ютуқлар ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.