Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТИНЧЛИК ДАРСИДА – ФАХРИЙЛАР

ТИНЧЛИК ДАРСИДА – ФАХРИЙЛАР

Самарқанд вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тинчлик дарслари ўтказилмоқда. 

Булунғур саноат касб-ҳунар коллежида ташкил этилган машғулотга ҳудудда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти ҳамда меҳнат фахрийлари таклиф этилди.

Нуроний отахон ва онахонлар таълим муассасасида ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилган шароитлар билан танишди, дарс машғулотларини кузатди. Тинчлик дарсида ўзларининг ёшлик йиллари, уруш даври ва ундан кейинги ҳаёт машаққатлари, турмуш қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди.

– Юртимиздаги бугунги тинч-осойишта ва фаровон ҳаёт, сиз, азиз фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай камолга етишингиз учун яратилган шарт-шароитлар ўз-ўзидан бўлгани йўқ, – дейди 82 ёшли Мусо Аҳмедов. – Президентимизнинг ўтган аср 90-йилларида катта жасорат билан ғоят оқилона тадбирларни амалга оширгани, тўғри сиёсат танлагани туфайли мустақилликка эришдик ва фаровон ҳаётда яшамоқдамиз. Шунинг учун мамлакатимиздаги ҳар бир инсон, катта-ю кичик бугунги кунларнинг қадрига етиши, тинчликни асрашга, давлатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиши керак.

Коллеж ўқувчилари савол-жавоблар орқали ўз билим ва касб кўникмаларини намоён этди, фахрийларга дил сўзлари ёзилган табрикномаларини топширди.

Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасидан маълум қилишларича, коллеж ва лицейларда Тинчлик дарслари билан бирга, ўқувчиларнинг Хотира хиёбонларига саёҳатлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларига ташрифлари ҳам уюштирилмоқда, фахрийларга эсдалик совғалари топширилмоқда.

Ғ.Ҳасанов


Киритилган вақти: 25/04/2015 11:40.   Кўрилганлиги: 630
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tinchlik-darsida-faxriylar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг