Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТИНЧЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИГА ЭҲТИРОМ

ТИНЧЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИГА ЭҲТИРОМ

Самарқанд шаҳридаги 22-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этган тадбирда ҳарбий қисм командири вазифасини бажарувчи Т.Ҳайдаров, Нуробод тумани ҳокими ўринбосари Ш.Абдураҳмонов йиғилганларни байрам билан қутлади.

Бошқаларга намуна бўлаётган зобитларга фахрий ёрлиқ, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида ўтказилган “Менинг отам - Ватан ҳимоячиси” расмлар танлови ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.

 

***

Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан  Ватан ҳимоячилари куни  муносабати билан  маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда бошқарма бошлиғи А.Тошпўлатов ички ишлар ходимларини байрам билан табриклади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазири буйруғига мувофиқ бошқарманинг бир гуруҳ ходимларига вазирликнинг “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, фахрий ёрлиғи ва пул мукофотлари топширилди.

 

***

Самарқанд шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”да “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзуида маданий  тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари ҳарбийлар мадҳ этилган шеърлардан намуналар ўқиди, Ватан ҳимоячилари ҳаётидан саҳна кўринишлари,  куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

Олим Соннибоев.

 


Охирги ўзгариш: 16/01/2018 09:20.   Кўрилганлиги: 1067
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tinchligimiz-posbonlariga-ehtirom

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.