Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тимда меҳнат ярмаркаси

Тимда меҳнат ярмаркаси

Нуробод  тумани ҳокимлиги ва прокуратураси, ички ишлар бўлими бандликка кўмаклашувчи марказ билан ҳамкорликда туманнинг чекка - Тим қишлоғида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этди.

Тумандаги 50 та корхона ва ташкилот 400 дан ортиқ бўш ва квота иш ўринлари билан иштирок этган меҳнат ярмаркасида аҳоли бандлигини, айниқса, коллеж битирувчиларининг ишга жойлашишига алоҳида эътибор қаратилди.

- Тим қишлоғи аҳолисининг аксарияти, шу жумладан, кўпчилик ёшлари ишсиз, - дейди туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Исроил Бердиқулов. – Навбатдаги меҳнат ярмаркасини шу ерда ташкил этганимизнинг сабаби ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, айниқса, коллеж битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ёшларга ҳамда меҳнат мигрантларига иш топишда кўмаклашишдир.   

Тадбирда иштирок этган 130 нафар ишсизнинг 21 нафари ўзига маъқул келган соҳаларга ишга жойлаштирилди. Шу жойнинг ўзида улар билан икки томонлама шартномалар тузилиб, меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилди.

27 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.


Охирги ўзгариш: 28/09/2017 15:41.   Кўрилганлиги: 1072
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/timda-mehnat-yarmarkasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.