Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТИЛСЕВАР ЎҚУВЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

ТИЛСЕВАР ЎҚУВЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

“Баркамол авлод” болалар марказида “Инглиз тили билимдонлари” интеллектуал мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказиб келинаётган мазкур танловда туман (шаҳар) босқичида ғолибликни эгаллаган ўқувчилар жамоалари иштирок этишди.

Ҳар бир туман, шаҳар умумтаълим мактабларининг 5, 6, 7, 8, 9-синф ўқувчиларидан шакллантирилган гуруҳ аъзолари ўқиш ва ёзиш компетенцияси, тинглаб, тушуниш ва гапириш компетенцияси, саҳна кўринишлари орқали инглиз тили дарслари ва ўқув машғулотларида олган билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.

Танлов натижасига кўра, Самарқанд шаҳри ва Ургут тумани жамоалари иккинчи, Каттақўрғон шаҳри жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Биринчи ўринни эгаллаган Самарқанд тумани ўқувчилари танловнинг республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.

Д. Абдураҳмонова


Киритилган вақти: 07/05/2016 10:13.   Кўрилганлиги: 378
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tilsevar-oquvchilar-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг