Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТИЛ – МИЛЛАТ ҒУРУРИ

ТИЛ – МИЛЛАТ ҒУРУРИ

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий маданият ва истироҳат боғида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ижодкорлар, талаба ва ўқувчилар иштирок этди. 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Х.Бобомуродова, Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчиси Пошали Усмон ва бошқалар ўзбек тилининг миллий қадрият сифатидаги аҳамияти, унга муносабат хусусида сўз юритдилар.

Тадбирда айтилганидек, ҳар қандай миллатнинг миллат сифатидаги асосий шарти, аввало, ўз тилига эга бўлишидир. Бундан 26 йил олдин қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг моҳияти шундаки, энг муҳим қадриятларимиздан бири ҳисобланган тилимиз қонун даражасида ҳуқуқий асосга эга бўлди. Ўзбек тили юртимизда ҳам, хорижда ҳам, расман қўлланилади, она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга. Ушбу қонун она тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланишга пухта замин яратишда муҳим ҳуқуқий асос ҳисобланади.

Тадбир сўнгида буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.


***

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида ушбу сана муносабати билан мушоира ўтказилди.

***

Вилоят “Баркамол авлод” марказида ушбу санага бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси вакиллари, Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари қатнашди.

Тадбирда ёшларга тил миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва мулки экани, унда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқнинг тарихи ва маданияти акс этиши ҳақида сўз юритилди.

Самарқанд шаҳридаги 31-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ва бадиий чиқишлари ҳам намойиш этилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Раббимова иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 23/10/2015 15:16.   Кўрилганлиги: 791
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/til-millat-gururi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг