Тил – маънавий бойлик, давлат тимсоли

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номи билан аталувчи марказий маданият ва истироҳат боғида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 27 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тилшунос олимлар, ижодкорлар ҳамда ўқувчи-талабалар иштирок этган анжуманда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев, СамДУ профессори Ж.Элтазаров, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари О.Ҳожиев ва бошқалар ўзбек тилининг миллат руҳи, мулки, мустақил давлатимизнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган муқаддас рамз сифатидаги аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.

- 1989 йилнинг октябрида она тилимизга давлат тили мақомининг берилиши ўз даврининг оламшумул воқеаси бўлди, - дейди Ж.Элтазаров. – Чунки дунё цивилизацияси ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк сиймоларни етиштирган халқ тили батамом йўқолиб кетиш арафасида эди. Шукрки, мустақилликка илк қадам ташланаётган ўша пайтда мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан тилимизни давлат ҳимоясига олиш масаласи кун тартибига қўйилди. Шу кундан бошлаб, айниқса, истиқлол йиллари барча соҳалар қатори тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрўси юксалди. 

Тадбир иштирокчилари ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда ушбу сана муносабати билан мушоиралар, маъанавий-маърифий тадбирлар уюштирилди.


Киритилган вақти: 22/10/2016 12:21.   Кўрилганлиги: 460

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг