
Самарқанд санъат коллежи концерт залида тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари, шифохона ва тиббиёт марказлари бош врачлари, қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникалар мудирлари ҳамда фахрий тиббиётчилар иштирок этган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Эгамбердиев сўзга чиқиб, тиббиёт ходимларини ушбу сана билан табриклади.
Юртимизда Президентимиз раҳнамолигида соҳа ходимларига яратиб берилаётган имкониятлар, уларнинг эл саломатлиги йўлидаги фидокорона ишлари, шунингдек, тизимда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифати юқори даражага кўтарилганлигига тўхталиб ўтишди.
Таъкидландики, жорий йилда вилоят тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳамда давлат дастурида белгиланган режаларни амалга ошириш мақсадида бюджетдан 37,1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Инвестиция дастури бўйича Ургут, Тайлоқ, Нарпай, Нуробод туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси реконструкция қилиниб, даволаш ва диагностика бўлимлари учун қўшимча бинолар қурилди.
Жаҳон банки кредити ҳисобидан "Саломатлик-3" лойиҳаси асосида 8 миллиард 240 миллион сўмлик тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди.
Тадбирда соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан энг фидойи тиббиёт ходимлари ҳамда энг намунали даволаш-профилактика муассасалари учун ташкил этилган кўрик-танлов ҳам якунланди. Унинг ғолиблари тўққиз номинация бўйича тақдирланди.
Юртимизнинг таниқли санъат усталари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар байрам тадбирига файз киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.