Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТЕЗ ЁРДАМ ЗАМОНАВИЙ РЕАНИМОБИЛДА КЎРСАТИЛАДИ

ТЕЗ ЁРДАМ ЗАМОНАВИЙ РЕАНИМОБИЛДА КЎРСАТИЛАДИ

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги – ТICА томонидан беғараз ёрдам сифатида ажратилган “Tоyota” русумли 6 та замонавий реанимобил топширилди.

– Президентимиз томонидан кейинги икки йил давомида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш юзасидан битта фармон, учта қарор қабул қилинди, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бош шифокори Акбар Тиляков. – Мазкур ҳужжатларда  асосида соҳа моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хизмат сифатини ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тез тиббий ёрдам хизматининг автопарки замон талаблари даражасида янгиланмоқда. Жумладан, вилоятимиз тез тиббий ёрдам хизматида шу пайтгача 137 та автомашинадан фойдланилган бўлса, кейинги йиллардаги ислоҳотлар туфайли транспорт воситаларимиз сони 259 тага етди. Уларнинг 35 тасини хориждан келтирилган замонавий реанимобиллар ташкил этмоқда. Ушбу транспорт воситаларини жиҳозлаш учун яқинда 470 минг долларлик тиббий асбоб-ускуналар келтирилди. Бугун берилган замонавий реанимобиллар эса беморга тез ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шароит ва имкониятга эга. Энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар билан таъминланган.

Шунингдек, тадбирда Булунғур, Оқдарё, Пайариқ, Нарпай туманлари тиббиёт бирлашмалари тез тиббий ёрдам бўлимларига вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган махсус жиҳозланган “Дамас” тез ёрдам машиналари берилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.


Киритилган вақти: 27/11/2018 13:21.   Кўрилганлиги: 172
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tez-yordam-zamonaviy-reanimobilda-korsatiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг