
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 ноябрдаги "Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокидаги "Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, вилоятда шошилинч тиббий ёрдам хизматининг илмий ва моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, диспетчерлик, коммуникация ва ахборот тизимлари такомиллаштирилади.
Лойиҳа асосида шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг тез тиббий ёрдам бўлимида харид қилинадиган ускуналарни ўрнатиш, монтаж қилиш учун шошилинч тиббий ёрдам хизмати тиббиёт муассасаларининг бинолари қайта мослаштирилиб, таъмирланади. Мутахассис-кадрлар билан таъминланади.
– Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокидаги мазкур лойиҳа учун ажратилган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоятлардаги филиаллари моддий-техник базасини ривожлантириш, қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боришга сарфланиши кўзда тутилган, – дейди республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали директори ўринбосари Даврон Раззоқов. – Ҳозирда ишчи гуруҳлар тузилиб, эҳтиёжга қараб, тиббий ва алоқа асбоб-ускуналари ажратилиши, улар ўрнатиладиган бино ва хоналар ўрганилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, мазкур диспетчерлик, алоқа-ахборот коммуникация ускуналари фойдаланишга топширилгач, фуқароларимизнинг тез тиббий ёрдам машиналарини чақириши бир неча баробар тезлашади.
Дилмурод ТЎХТАЕВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.