Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТЕСТ ИМТИҲОНЛАРИНИ БАРЧА КУЗАТИБ БОРИШИ МУМКИН

ТЕСТ ИМТИҲОНЛАРИНИ БАРЧА КУЗАТИБ БОРИШИ МУМКИН

Интернетнинг www.test2018.uz манзилида ташкил қилинган махсус ресурс орқали барча объектлардаги имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш имконияти яратилди.

Олий таълим муассасаларига кириш учун қабул имтиҳонлари жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда, имтиҳонларнинг очиқ ва ошкора ўтказилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги техник ҳамкорлик қилмоқда.

Вазирлик расмий сайтидаги маълумотга кўра, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида “Ўзбектелеком” АК томонидан тест имтиҳонлари ўтказиладиган барча объектларга оптик толали алоқа тармоқлари тортилиб, барча тегишли бинолар юқори тезликдаги маълумотлар узатиш тизимларига уланди.

Имтиҳонлар бўлиб ўтадиган бино ва объектларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида 1400 дона видеокузатув камералари ўрнатилган. Камераларнинг айланма ҳаракатини таъминлаш учун 29 та махсус пулт бошқаруви жорий қилинган. Шунингдек, маълумотларни сақлаш учун 1800 террабайт ҳажмдаги махсус сервер ишга туширилди.

Имтиҳонга кириш жараёнида ҳар бир абитуриент шахси маълумотлар базасининг марказий серверига уланган, қиёфани аниқлайдиган махсус камера орқали текширувдан ўтказилади.

Имтиҳонлар ўтказилаётган объектлар яқинидаги махсус кутиш ҳудудларида ота-оналар, абитуриентларнинг яқинлари учун йирик экранлар ўрнатилади. Уларда имтиҳон жараёнларини тўғридан-тўғри кузатиш мумкин бўлади.

Қабул имтиҳонлари жараёнида янада очиқ-ошкораликни таъминлаш мақсадида, UZDIGITAL TV телеканаллар тармоғи орқали имтиҳонларни жонли эфирда кўриш учун техник имконият ҳам яратиб берилади.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:09.   Кўрилганлиги: 1212
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/test-imtihonlarini-barcha-kuzatib-borishi-mumkin

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.