
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида Европа иттифоқи Темпус дастурининг “Uzdoc: Ўзбекистонда олий таълимдан кейинги таълимнинг (докторантура) сифатини ошириш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Бельгия, Испания, Греция, Хорватия ва Словения давлатлари олий ўқув юртлари олимлари, экспертлар, Нукус ва Қарши давлат университетлари, Ўзбекистон маданият ва санъат ҳамда Тошкент молия институтлари профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимиз олий таълим тизимининг жаҳон таълим маконига интеграциялашувини фаоллаштириш, олий таълим муассасаларида тайёрланаётган кадрлар сифатини яхшилаш, хусусан, катта илмий ходим-изланувчилар учун кенг имкониятлар яратиш масалалари муҳокама этилди.
Тадбирда лойиҳага мувофиқ олиб борилаётган илмий изланишларни амалиётга татбиқ этишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.