Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Уни комиссия раиси Я.Аллаёров бошқарди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунига кўра, округ сайлов комиссияси сайлов округи ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш ваколатига эга.

Шундан келиб чиқиб, мажлисда округ ҳудудидаги сайлов участкаларида коммунал хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси, “Самарқанд электр тармоқлари” акциядорлик жамияти, вилоят “Сувоқова” давлат ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Шунингдек, мажлисда сайлов участкаларини Марказий сайлов комиссияси талаблари асосида тайёрлаш, зарур жиҳоз ва воситалар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг комиссия аъзолари томонидан ўрганилиши натижалари таҳлил этилди. Бу ҳақда округ сайлов комиссияси котиби Б.Раҳматуллаев ахборот берди.

Йиғилишда округ ҳудудидаги участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш учун айни пайтда халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашлари томонидан тавсиялар берилаётгани маълум қилинди.

Мажлисда комиссия ваколатига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази.


Киритилган вақти: 11/02/2015 16:36.   Кўрилганлиги: 1513
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tayyorgarlik-jarayoni-muhokama-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.