Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тойлоқ туман кенгаши сессияси

Тойлоқ туман кенгаши сессияси

1 апрель куни халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман кенгаши раиси Пўлат Аҳмедов бошқарди.

Кун тартибидаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек, бу соҳада депутатлар ва жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутати Нилуфар Акрамова ахборот берди.

Бугунги кунда 192 мингдан ортиқ туман аҳолисига марказий шифохона, кўптармоқли поликлиника, тез тиббий ёрдам бўлими, 22 та қишлоқ врачлик пункти тиббий хизмат кўрсатмоқда. 6 та ҚВП қошида ижтимоий дорихоналар фаолияти йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан ўтказилган учрашувларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, аҳолига тиббий ёрдамнинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни йўлга қўйиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий қилиш бўйича белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари олиб борилмоқда.

Ушбу мақсадда туман ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, кенгаш маслаҳатчилари билан келишилган ҳолда туман аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини оптималлаштириш режаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, қишлоқ врачлик пунктлари сони 22 тадан 2 тага қисқариб, 18 таси ҚВП шаклида қолдирилади, 2 та ҚВП базасида поликлиника ва қўшимча битта тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилади.

Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Ҳамроев ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Нурилло Баҳриевлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сессияда ташкилий масалалар кўрилди. Вилоят ҳокими қарорига кўра, Дилфуза Камолова туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – туман марказий шифохонаси бош шифокори этиб тайинланди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегиши қарорлар қабул қилинди.



Киритилган вақти: 01/04/2017 18:47.   Кўрилганлиги: 1320
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tayloq-tuman-sessiyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.