Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАШХИС АНИҚ, ДОРИ-ДАРМОН БЕПУЛ

ТАШХИС АНИҚ, ДОРИ-ДАРМОН БЕПУЛ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Самарқанд вилоятида ҳам “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!” шиори остида тиббий-ижтимоий акция ўтказилмоқда.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан ташкил этилган тадбирлардан бири Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлиб ўтди.

Пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари мутахассислари, олий ўқув юртлари, Самарқанд давлат тиббиёт институти олим ва шифокорлари диспансер назоратида турган беморлар ва ногиронлар, фертиль ёшдаги аёллар, ёш оналар, болалар ва кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур тавсия ва амалий ёрдам берди.

– Мамлакатимизда анъанавий ўтказиб келинаётган бу тадбирлар аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, турли касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Тошкент тиббиёт академияси доценти, тиббиёт фанлари доктори Лола Раҳмонова. – Бу галги кўрикка ҳам ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг юқори малакали шифокор ва мутахассислари жалб этилиб, замонавий тиббий аппаратлар ёрдамида аҳолига аниқ ташхис қўйилмоқда ва керакли муолажалар тавсия қилинмоқда. Ёш оналар ва ҳомиладор аёлларга ўзлари ва фарзандлари саломатлиги учун муҳим бўлган масалалар юзасидан маслаҳатлар берилмоқда.

Ногирон ва ҳаракатланиши қийин бўлган беморлар ўз хонадонида тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

– Кексалик сабабми ё касаллик асоратими, бўғинлардаги оғриқ туфайли юришга қийналаман, – дейди 70 ёшли Бердиали Назаров. – Бугунги тадбир ташкилотчиларига минг раҳмат, уйимга келиб, саломатлигимни текшириб кўришди. Зарур муолажалар тайинлаб, кўнглимни кўтаришди. Бепул дори-дармон беришди.

Тиббий-ижтимоий акция доирасида жойларга иккита кўчма дорихона чиқарилиб, аҳолига имтиёзли асосда дори-дармон тарқатилмоқда. Бу борада «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди вилоят ҳудудий филиали томонидан ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам давом этмоқда.

Ғ.Ҳасанов


Киритилган вақти: 04/03/2016 18:41.   Кўрилганлиги: 1400
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tashxis-aniq-dori-darmon-bepul

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.