Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ташриф зиёрат билан бошланди

Ташриф зиёрат билан бошланди

Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И 12 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди. 

Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон ташқи ишлар вазири А.Комилов ҳамроҳлигида Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Буюк Йўлбошчимиз қабрига гул қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси ва унинг тараққиёти йўлида изчил ислоҳотларни амалга оширган, халқаро майдонда юксак мақомга эга нуфузли сиёсатчи бўлганлиги таъкидланди.

Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг ривожи, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиши, тарихий Буюк Ипак йўлининг тикланиши ҳам Ислом Каримов номи билан боғлиқ.

2013 йилда Самарқанд вилояти ва Хитойнинг Шэньси провинцияси ўртасида биродарлик алоқалари йўлга қўйилди. Бу икки тарихий шаҳар ҳам Буюк Ипак йўлининг муҳим бўғинларидан бири сифатида цивилизация, савдо-сотиқ, илм-фан, маданият маркази бўлган. Бугун ҳам мазкур ҳудудлар икки давлатнинг иқтисодиёти жадал ривожланиб бораётган масканлари ҳисобланади. Биродарлашган ушбу шаҳарларда тез-тез бизнес форумлар ўтказилиб, ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда.

Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегация аъзолари шу куни Самарқанддан Тошкентга жўнаб кетди.


Киритилган вақти: 14/11/2016 17:17.   Кўрилганлиги: 1196
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tashrif-ziyorat-bilan-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.