
Халқ депутатлари Самарқанд, Булунғур, Тайлоқ, Пахтачи туманлари ҳамда Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари Кенгашининг навбатдан ташіари сессиялари бўлиб ўтди.
Сессияларда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Вилоят ҳокими Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида ўнлаб истиқболли лойиҳалар ҳаётга таткиқ этилаётганини таъкидлади.
Туман ва шаҳарларда янги саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш мажмуалари иш бошламоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшимча тармоқлар фаолияти йўлга қўйилди. Интенсив боғдорчилик ривожланиб, янги турдаги экинлар етиштирилмоқда. Бу чора-тадбирлар ҳудудлар иітисодиётини мустаҳкамлаш, иш ўринлари яратиш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаётир.
Аммо бугун эришилган натижалардан кўра, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ечимини кутаётган муаммолар борки бу ҳудудлар раҳбарларидан юксак масъулият, фаол ташаббускорлик ва ҳамиша ҳушёрликни талаб қилади. Президентимиз ҳар бир чиқишида алоҳида таъкидлаганидек, одамларни рози іилиш, уларнинг дарду ташвишларини енгилаштириш ҳар бир раҳбар фаолиятининг асосий мезони бўлиши лозим. Афсуски, бу талабни ҳамма етакчилар ҳам англаб етмаяпти ёки замон талаби, шиддатига мос фаолият кўрсата олмаяпти. Ўудудларда мавжуд имконият ва салоҳиятдан самарали фойдаланилмаяпти.
Сессияларда ташкилий масалалар кўрилди ва ҳудудларга тайинланган янги раҳбарлар тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.