Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ТАШАББУС-2019” ТАНЛОВИНИНГ САМАРҚАНДЛИК ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“ТАШАББУС-2019” ТАНЛОВИНИНГ САМАРҚАНДЛИК ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида юқори натижаларга эришган, фаолиятига инновацион ғояларни татбиқ этиб, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, танловнинг шаҳар, туман босқичларида ғолиб бўлган 78 нафар иштирокчи ўзаро беллашди.

Ҳакамлар ҳаъати хулосасига кўра, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича Паст Дарғом туманидаги “Мараканд Лед инвест” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ўлмас Аблаёров, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида Булунғур туманидаги “Фаровон метан савдо” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мансур Ёрбеков биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинациясида Самарқанд шаҳридаги “Амонов мебель текстиль” оилавий корхонаси раҳбари Шаҳрам Амонов, “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида Оқдарё туманидаги “Pichoqchi Dry Fruits” фермер хўжалиги раҳбари Толибжон Абдужалилов, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида Самарқанд шаҳрилик тош ўймакори Савлат Раҳмонов ғолиб бўлди. 

Ғолиблар вилоят ҳокимлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Шунингдек, танловда “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга энг кўп иш ўринлари яратган тадбиркор”, “Энг яхши оилавий бизнес”, “Энг яхши экспортчи”, “Йилнинг энг яхши маҳсулоти”, “Менинг юртим - менинг ифтихорим”, “Энг яхши солиқ тўловчи”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик”, “Туризм соҳасига энг кўп ҳисса қўшган тадбиркор” ва “Энг яхши кўргазма” каби қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.


Киритилган вақти: 10/06/2019 08:22.   Кўрилганлиги: 487
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tashabbus-2019-tanlovining-samarqandlik-goliblari-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.