
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Унда 70 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этди.
Танлов иштирокчиларининг фаолияти уларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳияти, иқтисодий ҳолати каби мезонлар бўйича ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланиб, муносиб номзодлар ғолиб, деб эълон қилинди. Шунингдек, қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Жумладан, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича "Sam Ferre" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Акмал Аҳмедов, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича "DiliMah" Premium luxury” масъулияти чекланган жамияти раиси Мусинбек Маҳмудов, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши бўйича “Регистон Камолжон” хусусий корхонаси раҳбари Камол Аликов, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича ёғоч ўймакори Мансур Асадовлар ғолиб деб топилди.
- Корхонамиз 2017 йил ўз фаолиятини бошлаган, - дейди Камол Аликов. – Бугунги кунда юртимиз дастурхонига 12 турдаги нон ва қандолат маҳсулотлари етказиб беряпмиз. Ойига 25 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаряпмиз. Корхонамизда 15 нафар ишчи меҳнат қилмоқда, муҳими, уларнинг 8 нафари ўзим тенги ёшлар. Корхонамиз фаолиятини кенгайтириб, қўшимча текстил корхонаси ҳамда бухгалтерия хизмати бўйича ҳам иш олиб бормоқчиман.
Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Насиба Жонтўраева, Бахтиёр Мустанов олган суратлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.