Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ТАШАББУС-2016” КЎРИК-ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

“ТАШАББУС-2016” КЎРИК-ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 5 январдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги ва вилоят ҳокимининг 2016 йил 27 февралдаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 3-5 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган анъанавий “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичи, 17 март куни вилоят олимпия захиралари тайёрлаш марказида танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтади.

Унда тадбиркорлар қуйидаги номинациялар бўйича беллашадилар:

Энг яхши тадбиркор – 1, 2, 3-ўринлар;

Энг яхши фермер - 1, 2, 3-ўринлар;

Энг яхши ҳунарманд – 1, 2, 3-ўринлар.

Шунингдек, кўрик-танловга “Энг ёш тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Йилнинг энг мурувватли тадбиркори”, “Энг яхши маҳсулот учун”, “Тадбиркорлик учун энг яхши муҳит яратган туман (шаҳар)” каби қўшимча номинациялар ҳам киритилган.

Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси


Киритилган вақти: 02/03/2016 19:35.   Кўрилганлиги: 1566
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tashabbus-2016-korik-tanloviga-marhamat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.