
Шу кунларда Президентимиз соврини учун анъанавий “Ташаббус–2015” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилмоқда.
Танловнинг Самарқанд шаҳар босқичида тадбиркорларнинг яратилган имконият ва шарт-шароитдан самарали фойдаланаётганлари яққол намоён бўлди. Унда 60 дан зиёд тадбиркор ва ҳунарманд 500 дан зиёд турдаги маҳсулотлари билан иштирок этди.
– Тадбирда илк бор иштирок этишимиз, – дейди «IDEAL ELEKTRO LYUKS» масъулияти чекланган жамияти муҳандиси Бобир Шаропов. – Корхонамиз ўтган йилнинг охирида фаолият бошлади. Кўрик-танловга газ плита, электр духовка, иситиш печларидан иборат янги маҳсулотларимизни олиб келдик.
Танловда шу каби кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка оид кўплаб янги маҳсулотлар намойиш этилди.
Ҳайъат аъзоларининг хулосасига кўра, “Зарафшон текстил” масъулияти чекланган жамияти раиси Суҳроб Насриддинов– “Энг яхши тадбиркор”, ёғоч ўймакори Мансур Асадов – “Энг яхши ҳунарманд” номинациялари бўйича биринчи ўринни эгаллашди.
Ғолиблар танловнинг вилоят босқичида иштирок этади.
Адҳам Ҳайитов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.