Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ТАРИХИМ – ФАХРИМ”

“ТАРИХИМ – ФАХРИМ”

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ташаббуси билан таълим муассасалари ўқувчиларининг шу шиор остида саёҳати ташкил этилмоқда.


Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 37-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Имом Бухорий, Шоҳи Зинда, Хўжа Дониёр мажмуаларида бўлиб, ушбу масканларнинг тарихи, ўзига хос меъморчилик услуби билан яқиндан танишдилар. 

Улуғбек обсерваториясида улуғ бобомизнинг фалакиёт илми бўйича олиб борган изланишлари ҳақидаги таассуротларини бойитишди. “Афросиёб” музейидаги ўтмишдан сўзловчи топилмалар ҳам ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Сўғдиёна маданият ва истироҳат боғига саёҳат давомида ўқувчилар бу ердаги экоолам билан қизиқдилар.


Саёҳатдан кўзланган асосий мақсад, ёш авлод қалбига Ватанга муҳаббат, истиқлолга садоқат, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш туйғуларини сингдиришдан иборатдир. Юртимизда, хусусан, Самарқандда тарихий қадамжолар кўп. Бу обидалар боболаримизнинг бунёдкорлик салоҳияти, улуғлигидан далолат бериб турибди. Уларнинг авлодлари ҳам аждодларга муносиб бўлмоғи керак. 

Саёҳат давомида ёшлар нафақат тарих ҳақидаги билимларини бойитдилар, балки сўнгги йилларда вилоятимизда амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан хабардор бўлдилар.



Охирги ўзгариш: 12/05/2015 21:11.   Кўрилганлиги: 1575
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tarixim-faxrim

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.