ТАРҒИБОТЧИЛАР – ТЕНГДОШ ЁШЛАР

Вилоятдаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида халқаро фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолиблари, истеъдодли ёшлар иштирокида учрашувлар ўтказилмоқда.

Пастдарғом педагогика ва спорт ҳамда тиббиёт коллежларида ташкил этилган шундай тадбирларда Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари – Самарқанд педагогика коллежи ўқувчиси Рухшона Эргашева, Сиёб тиббиёт коллежи ўқувчиси Дурдона Олимова, яқинда Туркияда ўтказилган таэквондо бўйича Европа очиқ чемпионатида битта кумуш ва иккита олтин медални қўлга киритган Сиёб тиббиёт коллежи ўқувчиси Зарина Зубайдуллаева иштирок этди.

Тенгдошларига намуна бўлаётган бу қизлар Президентимиз раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган эътибор самаралари, эришган муваффақиятлари омили, оилада ва ўзлари таҳсил олаётган коллежда яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув қизиқарли савол-жавоблар, коллежлар қошидаги “Зулфияхоним қизлари” тўгараги иштирокчилари ва мусиқий жамоаларнинг бадиий чиқишлари билан якунланди.


Киритилган вақти: 30/01/2016 17:46.   Кўрилганлиги: 456

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг