
Самарқандда Давлат дастурининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган бандлар бажарилишини таъминлаш бўйича истиқболдаги вазифалар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида тарғибот-тақдимот семинари ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вилоят ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда қатор соҳа мутасаддиларининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурида улар зиммасига юклатилган вазифалар юзасидан тақдимот-маърузалари тингланди.
Шунингдек, семинарда ижтимоий соҳа бўйича белгиланган вазифалар, шу жумладан аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш ҳақида батафсил сўз юритилди.
Анжуманда ушбу йўналишда халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.