Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлим ходимлари маҳаллаларда, корхона-ташкилотларда ва ўқув муассасаларида бўлишиб, тушунтириш-тарғибот ишлари олиб боришмоқда.

Электр энергияси, табиий газ ва сув таъминоти истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш юзасидан олиб борилаётган бу тарғибот ишлари мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Аммо, бу саъй-ҳаракатларга қарамасдан ҳали-ҳамон айрим фуқаролар табиий газ, электр энергияси, сув таъминоти ва бошқа ресурслар тўловларини ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари учраб турибди.

Хусусан, яқинда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда Пастдарғом туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги бир нечта маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.

Дастлаб бюро органлари ходимлари туманнинг Темурхўжа маҳалласида бўлиб, тўлов ҳолати ўрганилди ва аҳоли хонадонлари кўздан кечирилди.

Текширув жараёнида энергия ресурсларига тўловларни вақтида тўламаган айрим фуқаролар аниқланди. Ишчи гуруҳи вазиятни ўрганиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди, қоидага риоя қилмаган хонадонар электр энергиясидан вақтинча узиб қўйилди.

Шу каби тадбирлар Самарқанд шаҳрининг Боғи Темур, Булунғур туманининг Сулувқўрғон, Бешкуви, Хўжамазгил, Жомбой туманининг Навоий, Оқдарё туманининг Кумушкент, Янгиравот-2, Чорбоғ-2, Пайариқ туманинг Жавшар Ота, Дарвишиқ, Бурқут¸ Самарқанд туманининг Захлик, Навбоғ, Ўзбеккенти маҳаллаларида ўтказилиб, иштирокчиларга тўлов маданияти ҳақида тушунчалар берилди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 11:01.   Кўрилганлиги: 172
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/targibot-ishlari-davom-etmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг