Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тарғибот гуруҳи аъзолари ҳашарчилар ҳузурида

Тарғибот гуруҳи аъзолари ҳашарчилар ҳузурида

Жойларда пахта йиғим-теримида қатнашаётган теримчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун турли тадбирлар, учрашувлар, концерт дастурлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Нарпай туманидаги «Марзия Икромова» кўп тармоқли фермер хўжалиги даласида бўлди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган теримчиларга маданий хизмат кўрсатиш тарғибот гуруҳи аъзолари хўжалик далаларида теримда қатнашаётган Исломобод маҳалласи ҳамда туман ер ресурслари ва давлат кадастри корхонасининг ҳашарчилари билан учрашув ўтказишди.

Фермер хўжалигида жорий йилда 18 гектар майдонда пахта парваришланди. Ҳозиргача ҳосилнинг ярми териб олинган шу кунларда умумий ҳосилдорлик гектарига 32 центнерни ташкил этмоқда. Ҳали яна 9 гектарда «Оқ олтин» ҳосили хирмонга ошиқмоқда.

- Тарғибот гуруҳидаги санъаткорлар, шоир, журналистлар, профессор-ўқитувчиларни биз фақат телевизорда кўрардик, - дейди илғор теримчи Фотима Усмонова. – Бугун улар пахта майдони ўртасига келиб, теримчилар билан дилдан суҳбатлашди, шеърлар ўқиди. Айниқса, вилоят мусиқали драма татри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Солижон Ҳакимовнинг бадиий чиқиши, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаровнинг рубоб, доира, аккордион билан даладаги жонли ижроси бизга манзур бўлди. Бу учрашув ғайратимизни оширади. Чарчоқларни унутиб, жўшқинлик билан теримни давом эттирамиз.

Туманнинг дашт ҳудудидаги «Улуғбек Ойбек пахтакор» фермер хўжалиги далаларида бўлиб ўтган учрашувда ҳам тарғибот гуруҳи аъзолари теримчиларга маданий ҳордиқ улашишди.

- Хўжалигимизда 30 гектар майдонда пахта парваришлаганмиз, - дейди фермер хўжалиги бошлиғи Ойбек Ибрагимов. - Оқтош, Янгиобод ва Халқобод маҳаллалари аҳолисининг ёрдами билан 100 тонналик режага етишга яқин турибмиз. Тарғибот гуруҳи аъзоларининг ҳашарчиларга улушган кўтаринки кайфияти билан эрта-индин белгиланган довондан ошамиз.



Охирги ўзгариш: 23/10/2017 09:15.   Кўрилганлиги: 964
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/targibot-guruhi-azolari-hasharchilar-huzurida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.