Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тараққиётга маърифатсиз эришиб бўлмайди

Тараққиётга маърифатсиз эришиб бўлмайди

Олимлик – игна билан қудуққазишдек иш. Бунинг заҳматини бошидан кечирганлар яхши билади. Энг шарафлиси, билганларингни ёш авлодга ўргатиш экан. 

Бир неча ўн йиллардан буён СамДУда ёш авлодга мумтоз адабиётимиз сир-асроридан сабоқ бериб келаман. Мана шу йўлни танлаганим учун ҳаётимдан минг карра мамнунман. Адабиётни ўз ҳаётининг мазмуни деб билган авлод вакили, устозлар ишининг давомчиси сифатида ёшларга билим бериб келаяпмиз. Энг муҳими, халқимизнинг илм-фанга, хусусан, адабиётга меҳри иссиқ, уни ёш авлод чин дилдан ўрганаяпти.

Мана шу йўлда қилган камтарона меҳнатларимиз давлатимиз раҳбарлари томонидан юксак баҳоланиб, менга давлат мукофоти топширилди. Бу эътироф менинг эмас, Самарқанд адабиётшунослиги мактабига берилган баҳо деб биламан. Зеро, мен каби бутун умрини Алишер Навоий бобомиз ижодини ўрганишга, унинг қирраларини тадқиқ этишга бағишлаган кўплаб фан фидойилари ва заҳматкашлари бор.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Биринчи Президентимиз И.Каримов томонидан имзоланган фармонга кўра мукофотланган эдим. Янги сайланган Президентимиз – халқ фарзанди Шавкат Мирзиёевнинг қўлидан ана шу юксак мукофотни қабул қилиб олдик.

Ана шу лаҳзаларда кўзларимдан ёш қалқиди. Камтарона меҳнатларим юксак эътироф этилганидан кўнглим бўшаб кетди. Асрлар мобайнида халқимиз кўнгли тубида асраб келинган мумтоз адабиёт янгитдан ҳаётга келганига иқрор бўлдим.

Мана шундай гўзал, бетакрор, истиқболи порлоқ Ватанда қалби пок инсонлар билан елкама-елка яшаш, бағрикенг ва меҳнаткаш инсонлар қаторида эътироф этилишдан ортиқ бахт бормикан дунёда?!

Дарвоқе, 2017 йил Ўзбекистонда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилиниши Биринчи Президентимиз, истиқлолимиз меъмори бошлаб берган йўлдан оғишмай бораётганимиздан далолатдир.

Муслиҳиддин МУҲИДДИНОВ,
Самарқанд давлат университети профессори,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи


Киритилган вақти: 10/12/2016 16:12.   Кўрилганлиги: 1244
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/taraqqiyotga-marifatsiz-erishib-bolmaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.