
Ҳамид Олимжон номидаги давлат драма ва мусиқа театрида “Энг улуғ, энг азиз” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Бу йилги танлов Президентимизнинг жорий йил 17 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори асосида вилоят ҳокимлиги, вилоят матбуот ва ахборот ҳамда маданият ва спорт ишлари бошқармалари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Тасвирий ойина” ва Журналистлар ижодий уюшмалари вилоят бўлимлари, вилоят телерадиокомпанияси, Самарқанд телевиденияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мазкур танлов адабиёт, тасвирий санъат ва журналистика соҳасида ижод қилаётган юртдошларимизнинг она-Ватан, мустақиллик, халқимизга хос эзгу фазилатлар мадҳ этилган асарларини кенг тарғиб этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш каби мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган танловга 164 нафар ижодкорнинг 270 дан ортиқ ижодий асарлари топширилди.
Тадбирда беш номинация бўйича ғолиблар номи эълон қилиниб, уларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
“ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” ТАНЛОВИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ
“Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” номинациясида
1-ўрин. Ориф Ҳожиев – “Кўнгил қуши”, “Янги аср авлоди” шеърий ва насрий китоблари учун;
2-ўрин. Зиёдулло Нурматов – “Жаннатнинг ўртаси” китоби учун;
3-ўрин. Асадулло Шукуров – “Гулбўсаи ишқ” шеърий китоби учун.
“Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари” номинациясида
1-ўрин. Замира Болтаева – “Самаркандский вестник” газетаси мухбири;
2- ўрин. Даврон Равшанов – “Самарқанд” газетаси мухбири;
3- ўрин. Қиёмжон Зиётов – “Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси фото мухбири.
“Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” (вилоят телерадиокомпанияси) номинациясида
1-ўрин. Шавкат Қосимов – Самарқанд телерадиокомпанияси радио гуруҳи катта муҳаррири;
2-ўрин. Зоҳир Юсупов – телевидение гуруҳи муҳаррири;
3-ўрин. Гулҳаё Баротова – телевидение гуруҳи муҳаррири.
“Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” (“Самарқанд телевидениеси” масъулияти чекланган жамияти) номинациясида
1-ўрин. Шаҳло Аҳророва – “Самарқанд телевидениеси” масъулияти чекланган жамияти “Ахбор” кўрсатуви бош муҳаррири;
2-ўрин. Камола Азимбекова – Кўнгилочар кўрсатувлар бошловчиси;
3-ўрин. Мансур Йўлдошев – оператор-тасвирчи.
“Тасвирий санъат, фото ва дизайн” номинациясида
1-ўрин. Камрон Ҳамидуллаев – Самарқанд давлат университети мусиқа, бадиий графикаси ва меҳнат таълими факультети талабаси;
2-ўрин. Шерзод Исмоилов – Булунғур туман «Баркамол авлод» болалар ижодиёти маркази ўқувчиси;
3-ўрин. Муродулло Муҳаммадиев – Каттақўрғон туманидаги “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раҳбари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.