Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Таниқли шоирлар, ёзувчилар ва киноижодкорлар Жомбойга келади

Таниқли шоирлар, ёзувчилар ва киноижодкорлар Жомбойга келади

Бугун - 8 апрелдан Жомбой туманидаги мавжуд 56 та мактабга шу пайтгача таълим соҳасида ишлаб, катта тажриба орттирган ва ҳозирда нафақада бўлган 305 нафар  ўқитувчи жалб этилиб, улар иштирокида ноанъанавий дарслар ўтилади.

Ўқув йили охиригача давом этадиган бундай дарслар ташкил этилишидан мақсад фахрий ўқитувчиларнинг йиллар давомида орттирган тажрибаларини ўрганиш, қўллаш ва оммалаштиришдан иборат.

Шунингдек, 20 апрелдан бошлаб тумандаги таълим даргоҳларида Ўзбекистон халқ шоирлари, ёзувчилар, киноижодкорлар иштирокида ижодий учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилади.

Бу ҳақда Жомбой тумани ҳокими У.Назаров Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг "Очик мулоқот" кўрсатувида айтиб ўтди.


Киритилган вақти: 08/04/2019 10:07.   Кўрилганлиги: 498
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/taniqli-shoirlar-yozuvchilar-va-kinoijodkorlar-jomboyga-keladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.