Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БАРЧА УЧУН

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БАРЧА УЧУН

Самарқанд шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳасининг навбатдаги босқичини амалга оширишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. 

2014-2016 йилларга мўлжалланган мазкур лойиҳа жисмоний имконияти турлича бўлган болаларнинг алоҳида шароитда эмас, балки барча болалар билан бирга таълим-тарбия олишини кўзлайди.

– Лойиҳа доирасида айни пайтда юртимизнинг беш ҳудудида, жумладан, Самарқанд шаҳридаги 24, 76, 105-мактабгача таълим муассасалари ҳамда 13, 17, 35, 45-умумтаълим мактабларида иш олиб борилмоқда, – дейди “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳасининг вилоят бўйича координатори Раъно Халилова. – Хусусан, лойиҳага таянч мактаб сифатида киритилган 17-умумтаълим мактабида ресурс марказ ташкил этилиб, инклюзив таълим учун зарур техник жиҳоз ва воситалар, ўқув қуроллари билан таъминланди.

Белгиланган таълим муассасалари ўқитувчи ва педагоглари, тарбиячилар учун ўқув-семинарлар ташкил этилиб, уларга зарур тавсия ва тушунча берилди. Шу асосида лойиҳага киритилган муассасаларда янги ўқув йилидан алоҳида эҳтиёжли болалар ҳам ўз тенгдошлари қатори таълим-тарбия ола бошладилар.

Давра суҳбатида таълим муассасалари ўқитувчи ва мураббийлари, ота-оналарга алоҳида эҳтиёжли болаларнинг таълим-тарбиясида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида лойиҳа мутахассислари ва экспертлари томонидан зарур тавсиялар берилди.

Тадбир доирасида лойиҳа мутасаддилари ва экспертлар Самарқанд шаҳридаги таълим муассасаларида болаларга инклюзив таълим бериш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.


Киритилган вақти: 07/09/2015 18:21.   Кўрилганлиги: 588
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/talim-tarbiya-barcha-uchun

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг