
Мамлакатамизда амалга оширилаётган “Хавфсиз шаҳар” концепцияси давлат томонидан аҳоли ҳаёти ва фаолиятини барча ташқи (табиий, техноген, ижтимоий-биологик, экологик, жиноий ва бошқа) таҳдидлардан муҳофаза қилиш билан бирга, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни ягона ахборот маконига бирлаштирмоқда.
Самарқанд шаҳрида ҳам “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ижтимоий объектларни ягона ахборот маконига бирлаштириш мақсадида 97 та мактабгача таълим муассасаси, 76 та умумтаълим мактаби, 7 та академик лицей, 29 та коллеж ва 8 та олий ўқув юртлари кузатув камералари билан таъминланди. Камералар асосий кириш эшиклари ва бино олдида ўрнатилиб, барчаси вилоят ички ишлар бошқармасининг ситуацион марказига боғланди. Натижада марказ ходимлари томонидан тўғридан-тўғри таълим муассасалари ҳудудини кузатиш ҳамда назорат қилишни таъминлаш имконияти яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.