
Самарқанд вилоят ҳокимлигида таълим тизими сифатини ошириш, тайёрланаётган кадрлар рақобатбардошлигини таъминлаш, етук маънавий-ахлоқий фазилатларга эга,
мантиқий фикрлайдиган ёшларни тарбиялаш, таълим муассасаларини 2019-2020 ўқув йилига пухта тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди.
Муҳокамада Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.
Муҳокамада таъкидланганидек, кейинги йилларда Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасаларида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш ва таълим олиш учун замонавий шароитлар яратишга катта эътибор берилмоқда. Афсуски, ушбу шароитларга муносиб бўлган таълим сифати таъминланмаяётгани кўзга ташланмоқда. Хусусан, вилоятдаги олий таълим муассасалари ҳақидаги видеолавҳалар, рейтинг маълумотлари ва ўрганишлар таҳлили буни тасдиқлайди. Мисол учун, ўтган йил рейтинг натижаларига кўра, фақатгина Самарқанд давлат университети кучли ўнталикка киришга муваффақ бўлди. Охирги ўнталикка эса Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти киритилган.
Бундан ташқари, умумий ўрта таълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ҳам ўрганилди. Албатта, бу борада жойларда ишлар бошланган. Паст Дарғом туманидаги 1, 28-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари, 56-умумтаълим мактаби ҳамда Оқдарё туманидаги 41-умумтаълим мактабини PISA ва PIRLS тадқиқотларига, шунингдек, янги 2019-2020 ўқув йилига тайёргарлик юзасидан бир қанча ижобий ишлар амалга оширилган. Бу мактабларда жорий таъмирлаш ишлари якунланган. Мактаб ҳудуди ободонлаштирилган, лаборатория хоналари янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилган. Лекин бу каби мактаблар бармоқ билан санарли.
Йиғилишда кўплаб муаммолар ўз ечимини топмагани, таълим муассасалари раҳбарлари, таълимни бошқариш органлари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан янги ўқув йилига ҳамда халқаро тадқиқотларга тайёргарлик масалаларига эътиборсизлик билан қаралаётгани танқид қилинди. Ўқитувчининг тайёргарлик ҳолати, унинг мутахассислик фани бўйича савиясини ошириш эътибордан четда қолаётгани айтилди. Мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.