Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Талабаларимизнинг илмий ишлари эътирофга сазовор бўлди

Талабаларимизнинг илмий ишлари эътирофга сазовор бўлди

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг бир гуруҳ талабалари Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Ростов давлат медицина институтида ташкил этилган XXIV Россия талабалар илмий конференциясида муваффақиятли иштирок этди.

«Ёш болаларда жарроҳлик, анестезиология ва реаниматология масалаларининг долзарб муаммолари» мавзусида ташкил этилган конференциядаСамарқанд давлат тиббиёт институтининг Ж.Шамсиев раҳбарлик қилаётган болалар хирургияси кафедраси қошидаги тўгарак аъзолари И. Куралин, А. Дадаханян, Ж. Шамсиев, Б. Рафиқов  ҳам қатнашди.

Талабалар илмий конференциясида болалар хирургияси соҳасига оид 200 дан зиёд маърузалар тингланди. СамДТИ талабалари Б.Рафиқов ва Ж.Шамсиевларнинг болалар жарроҳлигига оид қилган илмий ишлари конференциянинг I даражали дипломлари билан тақдирланди. А.Дадаханян II даражали, И. Куралин эса III даражали дипломларга сазовор бўлишди.

Конференция доирасида ўтказилган Россия болалар жарроҳлиги симпозиумида тиббиёт фанлари доктори Ж.Шамсиев болаларда овқат ҳазм қилиш тизимида жарроҳлик амалиёти ўтказиш ҳамда куйишларни даволашдаги долзарб муаммолар хусусида маъруза қилди.
СамДТИ болалар хирургияси кафедраси талабалар илмий жамияти конференциянинг I даражали дипломи ва олтин медали билан тақдирланди.

Охирги ўзгариш: 27/04/2017 18:24.   Кўрилганлиги: 352
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/talabalarimizning-ilmiy-ishlari-etirofga-sazovor-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг